Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
28 Январь 2020
5867Ўзбекистон Республикаси қўшни Тожикистон Республикаси билан биргаликда Зарафшон дарёси бўйида янги гидроэлектростанция қурмоқчи. Бу ҳақда “Ўзбекгидроэнерго” АЖМатбуот хизмати маълум қилди.
Бугун, 28 январь куни Тошкентга айни масала юзасидан Тожикистон Республикаси делегацияси ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад икки томонлама ҳамкорлик доирасида Тожикистон Республикаси ҳудудида Зарафшон дарёси бўйида гидроэлектростанция бунёд этиш масаласини муҳокама қилишдир.
Тожикистон Республикаси делегацияси ташрифи 28-29 январь кунлари давом этади. Ташриф мобайнида қўшни давлат делегацияси Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Аввалроқ, Толимаржон иссиқлик электр станциясини хусусийлаштириш бўйича битим имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси