Курс UZS

USD

12 913.19

4

EUR

13 908.80

-26.67

RUB

154.17

0.87

Ўзбекистон “Толибон” билан “Ҳайратон-Ҳирот” темирйўли бўйича келишувга эришди

Жамият

image

Кеча, 23 февраль куни “Толибон” муваққат ҳукумати Ўзбекистон билан “Ҳайратон-Ҳирот” темирйўли лойиҳаси бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда муваққат ҳукумат бош вазири ўринбосари Мулло Абдулғани Бародар афғон журналистлари билан учрашувда маълум қилди.

Хабарга кўра, Ўзбекистонга икки кунлик ташрифдан сўнг, Абдулғани Бародар журналистлар билан мулоқот ўтказган. У учрашув давомида қурилишни техник-иқтисодий асослаш якунланганидан кейин 10 кун ичида бошлаш режалаштирилаётганини айтган. 

Қайд этилишича, лойиҳа темирйўлни Ўзбекистон билан чегарадош бўлган Ҳайратондан Мозори Шариф орқали Афғонистон ғарбидаги Ҳиротгача узайтиришни кўзда тутади.

Нашрга кўра, 2010 йилда лойиҳанинг биринчи босқичида Осиё тараққиёт банки молиявий кўмагида Ҳайратон ва Мозори Шарифни боғловчи 75 километрлик темирйўл линияси қуриб битказилган. 

“Ушбу сегмент Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдони осонлаштиришда муҳим роль ўйнади”, дейилади хабарда. 

Қўшимча қилинишича, таклиф этилаётган кенгайтма Мозори Шарифни бир қанча вилоятлардан ўтиб, Ҳирот билан боғлашга қаратилган. 

“Ушбу кенгайиш орқали минтақавий савдо-иқтисодий интеграцияни кучайтириши кутилмоқда. 2018 йилда Ўзбекистон минтақавий алоқаларни кенгайтириш салоҳиятини эътироф этган ҳолда, 657 километрлик ушбу кенгайтмани қисман молиялаштириш мажбуриятини билдирди”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг бош вазир ўринбосари Мулло Абдулғани Бародар раҳбарлигидаги делегация кеча, 22 февраль куни Қобулдан Тошкентга йўл олганди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев, Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва Ўзбекистондаги “Толибон” элчиси Шайх Абдуғаффор Баҳр кутиб олганди. Тошкентда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов “Толибон” бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдулғани Бародар билан учрашиб, ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни изчил ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашганди. Шунингдек, Бародар Афғонистон томонидан Ўзбекистонга нисбатан ҳеч қандай таҳдид қилинмаслигини айтди.  


Мақола муаллифи

Теглар

“Толибон” Мозори Шариф “Ҳайратон-Ҳирот” темирйўли Абдулғани Бародар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг