Ўзбекистон тарихий Жаҳон чемпионатини 1-ўринда якунлади
Спорт
−
11 Ноябрь
153775-10 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган аралаш жанг санъати турлари бўйича биринчи Жаҳон чемпионатининг катталар ўртасида ўтказилган беллашувларида ўзбекистонлик жангчилар жами 12 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Эркаклар ўртасидаги баҳсларда -61.2 кг да Жамшид Тиллаев, -65.8 кг да Зафар Рашидов ва -97 кг вазнда Асрорбек Анваржонов олтин медални қўлга киритган бўлса, -52.2 кг да Қарши Усмонов кумуш медалга сазовор бўлди.
Ўз вазнларида Фирдавс Ҳайитматов, Шамшод Шукуров, Исломбек Қодиров ва Ҳумойиддин Мухторов, аёллардан Наталья Кадирова, Ўғилой Жуманова, Гулсара Казакбаева ва Машҳура Йўлдошева бронза медалини қўлга киритди.
Ёшлар ўртасида финал беллашувларида 8 нафар Ўзбекистон вакили чемпионлик учун жанг қилди. Эътиборлиси, Ўзбекистон ёшлар жамоаси ҳам катталар каби умумжамоа ҳисобида 1-ўринни банд этди. Ёшлар жамоаси жами 18 та медалга сазовор бўлди.
Ўз вазнида Зафаржон Асатов, Миржалол Ўролов, Музаяна Садриддинова ва Хуршида Розиқова жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди.
Фирдавс Атамурадов, Сарварбек Ҳасанов, Раъно Насриддинова ҳамда Маҳлиё Абдуманнопова кумуш, Шоҳжаҳон Темиров, Илҳомжон Борисов, Суҳроб Бойматов, Исломбек Қувончиев, Юсуфбой Аҳмедов, Муҳсинжон Мўминжонов, Одинахон Абдуғаниева, Шоҳсанам Аманиязова ва Хадичабону Турсунқуловалар бронза медалига эга чиқди.