Ўзбекистон сўз эркинлиги “бўғилган” давлатлар қаторидан чиқди

Жамият 5540
image
-

“Чегарасиз репортёрлар” халқаро ноҳукумат ташкилоти Сўз эркинлиги индексининг 2022 йилги рейтингини эълон қилди. Рейтингга 180 давлат сўз эркинлиги даражаси бўйича яхши, қониқарли, муаммоли, мураккаб ва жуда жиддий тоифаларга бўлинган.

Ўзбекистон рейтингда ўз кўрсаткичларини бирдан 24 позицияга яхшилаб, 157-ўриндан 133-ўринга кўтарилди. Ўзбекистон глобал рейтингда 45,74 балл тўплаган. Шу тариқа Ўзбекистон сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият жуда жиддий бўлган давлатлар қаторидан чиққан ва мураккаб мамлакатлар қаторига қўшилган.

Рейтинг бешта кўрсаткич: сиёсий, иқтисодий, қонунчилик, ижтимоий ва хавфсизлик бўйича белгиланган.

Ўзбекистон субкўрсаткичларда қуйидагича баҳоланган:

•    сиёсий – 44,75 балл (129-ўрин);
•    иқтисодий – 35,71 балл (123-ўрин);
•    қонунчилик – 50,88 балл (136-ўрин);
•    ижтимоий – 53,33 (138-ўрин);
•    хавфсизлик – 44,03 балл (129-ўрин).

Рейтингда биринчи ўринни Норвегия (92,65 балл) эгаллаган. Унинг ортидан Дания (90,27 балл), Швеция (88,84 балл), Эстония (88,83 балл) ва Финляндия (88,42 балл) ўрин эгаллаган.

Рўйхатнинг қуйи ўринларини Мьянма (176-ўрин), Туркманистон (177-ўрин), Эрон (178-ўрин), Эритрея (179-ўрин) ва Шимолий Корея (180-ўрин) эгаллаган. Рейтингда АҚШ 42-ўрин, Россия 155-ўрин ва Хитой 175-ўринни эгаллаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 267
Рейтинг: 3
t
×