Ўзбекистон Суперлигаси. Сўнгги турда нималар рўй берди?

Спорт

image
0:00
0:00
download

Бугун, 27 ноябрь куни Ўзбекистон Суперлигасида сўнгги – 26-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Турнинг марказий учрашуви Олмалиқда бўлиб ўтди. Унда ОКМК жамоаси “Суғдиёна”ни қабул қилди. Сўнгги дақиқада белгиланган пенальти ўйин тақдирини ҳал қилди. Жиззах клуби футболчиси Жавоҳир Қаҳрамонов вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Ғалаба эвазига Улуғбек Бақоев шогирдлари 2-ўринга кўтарилди ва Осиё чемпионлар лигаси плей-офф баҳсида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

ОКМК 0:1 “Сўғдиёна”

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Ҳусниддин Шодмонов, Дониёр Сайлалов, Достон Мирзараимов

Гол: Жавоҳир Қаҳрамонов 90+2 пенальти, - 0:1

Яна бир марказий учрашув Қарши шаҳрида мезбон “Насаф” ҳамда “Локомотив” ўртасида бўлиб ўтди. “Аждарлар” Ҳусаин Норчаевнинг голи эвазига 70-дақиқага қадар ҳисобда олдинда борди. 65-дақиқада Жўрабек Манноновнинг қизил карточка олиши жамоага қимматга тушди. Шундан сўнг, Азиз Амоновнинг голи ва Темурхўжа Абдухолиқовнинг дубли “темирйўлчилар”га ғалаба келтирди. “Насаф” турнирни 4-ўринда якунлайдиган бўлди. “Локо” эса 7-ўрин билан чекланди. 

“Насаф” 1:3 “Локомотив”

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Санжар Шоюсупов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Даврон Акмалов

Голлар: Ҳусайн Норчаев 7, – 1:0. Азизбек Амонов 70, – 1:1. Темурхўжа Абдухолиқов 76, – 1:2. Темурхўжа Абдухолиқов 82 пенальти, – 1:3. 

“Тошкент дербиси”да эса “Бунёдкор” мавсум чемпионлигини қўлга киритган “Пахтакор”дан устун келди ва кубок ярим финалидаги мағлубият учун реванш олди.

Бунёдкор” 3:2 “Пахтакор”

Голлар: Хуршид Ғиёсов 1, – 1:0. Шерзод Темиров 26, – 1:1. Шароф Муҳитдинов 37, – 1:2. Миржаҳон Мираҳмадов 77, – 2:2. Миржаҳон Мираҳмадов 85, – 3:2.

Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, Шоҳнур Йўлдашев, Ҳасан Набиев, Достон Раҳмонов

“Сурхон” 1:0 “Машъал”

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Ҳусан Музаффаров

Гол: Мурод Бобожонов 37, – 1:0.

“Қизилқум” 1:3 “Мeталлург”

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Илья Илин

Голлар: Зоҳид Абдуллаев 16, – 0:1. Дилшод Раҳматуллаев 36, – 0:2. Ҳудойшукур Сатторов 62, – 0:3. Гиорги Кухианидзе 64, – 1:3.

“Турон” 1:0 “Андижон

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Иброҳим Исмоилов

Гол: Иброҳим Отахонов 47 автогол, – 1:0.

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Абдуҳамидулло Расулов, Олим Абдувосилов, Фарруҳ Янсупов

Голлар: Шоҳназар Норбеков 5, – 0:1. Аббос Ғуломов 12, – 1:1. Андрей Сидоров 54, – 1:2. Муҳаммаданас Ҳасанов 60, – 1:3. Боян Найденов 90+5 пенальти, – 2:3.

Маълумот учун, жорий йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон кубоги финал учрашуви ўтказилади ва мавсум ўз якунига етади. Самарқанд шаҳри мезбонлик қиладиган баҳсда “Пахтакор” ва “Насаф” жамоалари ўзаро тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Пахтакор Суперлига Насаф ЎзПФЛ ОКМК Сўғдиёна

Баҳолаганлар

227

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг