Ўзбекистон сунъий интеллектни ривожлантирмоқчи
Жамият
−
09 Май 2020
5079Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистонда илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2020-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, сунъий интеллектни босқичма-босқич ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Бунда мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини ошириш бўйича илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш, хорижий тажрибалар асосида сунъий интеллектни босқичма-босқич ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, стратегия лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва тасдиқланган стратегиянинг ижросини таъминлаш назарда тутилади.
Масъул ижрочилар - Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), вазирлик ва идоралар.
Шунингдек, ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш кутиляпти. Бунда ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш мўлжалланган.
Масъул ижрочилар - Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), вазирлик ва идоралар.
LiveБарчаси