Ўзбекистон “Сиёсатдаги аёллар” рейтингида Топ-50 таликка кирди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Парламентлараро Иттифоқнинг 2021 йилги “Сиёсатдаги аёллар” жаҳон рейтингида 45-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Парламентлараро иттифоқ веб-сайтида эълон қилинган статистик маълумотлар дарак бермоқда.  

Инфографикада аёлларнинг турли мамлакатлар парламенти ва ҳукуматидаги вакиллиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Унга кўра, Ўзбекистон бу борада 130 дан ортиқ давлатлар, шу жумладан, Германия, АҚШ, Канада, Австралия, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа мамлакатларни ортда қолдирган. 

Шу билан бирга, Ўзбекистон аёллар парламентни бошқарадиган ва ҳукумат таркибига кирадиган мамлакатлар рўйхатига киритилган. 

Маълумот ўрнида, Парламентлараро иттифоқ 1889 йилда яратилган бўлиб, у 179 мамлакат ўртасида парламентлараро мулоқот учун катта майдончадир. Ўзбекистон унга 1992 йилда аъзо бўлган. Бироқ, 2007 йилдан Республиканинг иттифоқ доирасидаги фаолияти вақтинча тўхтатилган ва 2017 йилнинг октябридан давом эттирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг аёл сиёсат

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг