Ўзбекистон сайёҳлар учун Wi-Fi сифатини яхшилайди
Жамият
−
14 Август 2019
4233Ўзбекистонда мамлакатга келаётган сайёҳлар учун симсиз Wi-Fi сифатини яхшилаш режалаштириляпти. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан меҳмонхоналарни бутунжаҳон Интернет тармоғига кириш, жумладан 4 мб/сдан кам бўлмаган тезликдаги симсиз Wi-Fi билан таъминлашга доир талабларни киритиш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ аэропортлар, темир йўллари ва автовокзаллар ҳудуди ҳам 4 мб/сдан кам бўлмаган тезликдаги симсиз Wi-Fi билан таъминланади.
Қайд этилишича, мазкур қадам туристик “ақлли шаҳар”ни яратиш босқичларидан биринчиси ҳисобланади, бу ерда юқори технологиялар инфратузилма ва хизматларни яхшилаш ҳамда маҳаллий иқтисодиётни рағбатлантириш йўлида хизмат қилади.
LiveБарчаси