Ўзбекистон сафарда Сингапурни мағлуб қилди
Спорт
−
15 Октябрь 2019
4345Вадим Абрамов мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2022 саралашининг иккинчи босқичи 3-тури доирасида Сингапур устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйинда ҳисоб 15-дақиқада очилди. Терма жамоа сардори Одил Аҳмедов Санжар Қодирқуловга қарши қўполлик учун белгиланган жарима зарбасидан гол урди.
1-бўлим якунида Сингапур ҳисобни тенглаштирди. Иҳсан Фанди ҳаводан узатилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб, ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимни Ўзбекистон жуда фаол бошлади. 52-дақиқага келибоқ Абрамов шогирдлари ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Элдор Шомуродов Фаррух Сайфиевнинг узатмасини бош билан дарвозага йўллади.
90+2-дақиқада Элдор Шомуродов ўйинга нуқта қўйди. Ҳимоячи ва дарвозабонни алдаб ўтган Шомуродов бўш дарвозага гол урди.
Бу ғалабадан сўнг Ўзбекистоннинг очколари сони 6 тага етди. Бу Ўзбекистон МТЖнинг Вадим Абрамов етакчилигидаги иккинчи ғалабаси бўлди.
ЖЧ-2022 саралаш. Осиё минтақаси
“D” гуруҳи, 4-тур
СИНГАПУР — ЎЗБЕКИСТОН 1:3
Голлар: Иҳсан Фанди (45+1) — Одил Аҳмедов (15), Элдор Шомуродов (52, 90+2).
Сингапур, “Миллий” стадиони.
Сингапур: Исван Маҳбуб, Ҳафиз Нор, Шаҳдан Сулайман, Шавал Ануар, Сафаван Бахарудин, Ирфан Фанди, Иҳсан Фанди (Габриэль Квак, 69), Харис Харун, Назрул Назари, Зулфахми Арифин, Хами Шахин.
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Ислом Тўхтахўжаев, Рустам Ашурматов, Фаррух Сайфиев, Санжар Қодирқулов, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров (Икром Алибоев, 52), Достон Ҳамдамов (Игорь Сергеев, 90+3), Жалолиддин Машарипов (Сардор Мирзаев, 70), Элдор Шомуродов.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15