Ўзбекистон Россиядан кўп миқдорда зирҳли автомобиль сотиб олди

Олам

Ўзбекистон Россиядан “Тайфун” (К53949) зирҳли автомобилларининг йирик партиясини сотиб олди. РИА Новостининг хабар беришича, етказиб бериш шу йилдан бошланади.

“Тайфун” зирҳли машиналарининг катта партиясини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Техникани етказиб бериш шу йилдан бошланади”, дейилади хабарда.

Ўзбекистон 2019 йилда Россиядан БТР-82А зирҳли транспорти, “Тигр” (Йўлбарс) зирҳли автомобили, “Сопка-2” радиолокация станциясини сотиб олганди.

Бундан ташқари, айни вақтда Ўзбекистонга 12 та Ми-35М вертолётларини етказиб бериш бўйича шартнома ҳам имзоланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия Тайфун

Баҳолаганлар

243

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг