Ўзбекистон Россия билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича декларация қабул қилди

Жамият

image

Россия ва Ўзбекистон Президентлари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев бугун, 15 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Унинг матни Кремль сайтида чоп этилган. 

Ҳужжатга кўра, Россия Федерацияси ва Ўзбекистон мавжуд келишувлар асосида ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришни, шунингдек, тегишли шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришни давом эттиради. 

“Хавфсизлик, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик соҳасида манфаатдор идоралар ўртасидаги шерикликни, шунингдек, икки давлат хавфсизлик кенгашлари, мудофаа, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва махсус хизматлари ўртасидаги халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида терроризмга қарши курашиш мақсадида, шу жумладан, хорижий террорчи жангчиларни ёллаш ва ҳаракатга келтириш, террористик ва экстремистик ғояларни тарқатиш ва тарғиб қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларининг ноқонуний айланиши, террорчилик ташкилотларини қурол-яроғ билан таъминлаш, бошқа ноқонуний молиявий операциялар, трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг бошқа турлари, оммавий қирғин қуролларини тарқатишга қарши ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиради”, дейилади декларацияда.

Москва ва Тошкент наркотикларга қарши халқаро конвенциялар асосида жаҳон наркобизнес муаммосини самарали ҳал этишга содиқлигини яна бир бор тасдиқлаган ва бундан кейин ҳам тегишли идоралар орқали гиёҳванд моддаларни қонунийлаштиришга қатъий қарши курашади. 

Шунингдек,  давлатлар биологик хавфсизликни таъминлаш бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр экани билдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Россия ШҲТ

Баҳолаганлар

365

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг