Ўзбекистон рақамлаштириш рейтингида охиридан бешинчи бўлди
Технология
−
03 Сентябрь 2021
14774Ўзбекистон фуқароларнинг рақамлаштиришга тайёрлигини баҳолаш индексида 51 та мамлакат ичида 47-ўринни эгаллади. Ушбу индекс Россиянинг “Диалог” Нотижорий автоном ташкилоти томонидан ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларига кўра, рейтингда Япония биринчи, Эстония иккинчи, Исландия эса учинчи ўринни эгаллаган. Кучли бешликда Финляндия ва Дания ҳам бор.
Сўнгги бешликка Ўзбекистондан ташқари Ҳиндистон (48), Қирғизистон (49), Тожикистон (50), Туркманистон (51) киритилган. Россия рейтингда 27-ўринни эгаллаган.
Таъкидланишича, рақамли ривожланишнинг юқори даражаси Интернет (кенг полосали ва мобил) мавжудлиги, фойдаланувчилар сони ва аҳолини компютерлаштириш даражаси билан тавсифланади.
Маълумот ўрнида, индекс қуйидаги ташкилотлардан бирига аъзо бўлган 51 мамлакат учун ишлаб чиқилган: Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, беш давлатдан иборат гуруҳ (БРИКС): Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка.
LiveБарчаси