Ўзбекистон Про лигасида ишкал: футболчилар ўйин пайтида муштлашиб кетди (видео)
Спорт
−
13:38 856 1 дақиқа
Кеча, 9 ноябрь куни Про лиганинг сўнги 26-туридан ўрин олган “Ғазалкент” – “Республика ФА” учрашувида икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал келиб чиқди. Ушбу ҳолат Тартиб-интизом қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) хабар берди.
Учрашув комиссари билдиргисига кўра, тартибсизлик оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Вазият учрашув хавфсизлигини таъминлаш учун жалб этилган ходимлар томонидан бартараф этилган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолатга сабаб бўлган ва унда иштирок этган футболчилар ҳамда расмий шахсларнинг хатти-ҳаракатлари Лиганинг Тартиб-интизом қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилади. Зарур деб топилган тақдирда, вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш учун иш ваколатли органларга оширилади.
Маълумот учун, “Ғазалкент” – “Республика ФА” жамоалари ўртасидаги баҳси 3:0 ҳисобида “Республика ФА” фойдасига якунланди. Про лига якунларига кўра, “Арал” жамоаси 61 очко билан 1-ўринни эгаллади ва Суперлигага тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритди.
“Шўртан”, “Металлург”, “ФарДу” ва “Олимпик Мобиуз” жамоалари эса плей-офф учрашувларида иштирок этади.
Live
Барчаси