Ўзбекистон Португалияга янги элчи тайинлади
Жамият
−
28 Май
2373Ўзбекистоннинг Португалияга янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Париж шаҳрида жойлашган) Нодир Ғаниев ушбу мамлакат Президенти Марселу Ребелу де Соузага ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Белем” саройида бўлиб ўтган расмий маросимдан сўнг кечган мулоқот чоғида Португалия Президенти икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва истиқболларини юқори баҳолаган. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, Президент Нодир Ғаниевни ушбу лавозимга тайинлагани билан табриклаб, унга Португалия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги дипломатик фаолиятида муваффақият тилаган.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Португалия ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 12 августда ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Норвегияга янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Стокгольм шаҳрида жойлашган) Раҳматулла Нуримбетов ушбу мамлакат Қироли Харальд V'га ишонч ёрлиқларини топширганди.
LiveБарчаси