Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан 100 миллион доллар кредит олди
Жамият
−
17 Июль
5331Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга перинатал соғлиқни сақлаш хизматларини яхшилаш учун 100 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда Осиё тараққиёт банки хабар берди.
Манбага кўра, Ўзбекистонда оналар ўлими 2010 йилда ҳар 100 000 тирик туғилган чақалоқ ичида 38 ўлим кузатилган бўлса, 2020 йилда оналар ўлими қисқариб, ҳар 100 000 тирик туғилган чақалоққа 30 ўлим тўғри келган. Аммо ҳали ҳам ушбу статистика Европа ва Марказий Осиёдаги ўртача кўрсаткичдан юқорилигича қолмоқда.
Шу боисдан, ОТБ ҳукуматга бутун мамлакат бўйлаб қарийб 230 перинатал марказни модернизация қилиш, уларни замонавий энергияни тежовчи тиббий асбоб-ускуналар, янгиланган тиббий стандартлар ва протоколлар билан таъминлаш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш ва сифатни таъминлаш механизмларини яхшилашга ёрдам беради.
“ОТБ кўмаги, ҳомиладор аёллар ва оналарни тиббий хизматларни олиш учун мурожаат қилишга ундаш учун акушерлар ва ҳамшираларни ўқитишга ёрдам беради”, дейди ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси раҳбари Канокпан Лао-Арая.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ОТБ Ўзбекистон молия бозорини ривожлантириш учун имтиёзли қарз бергани ҳақида хабар берган эдик. 2021 йил 7 октябрда Осиё тараққиёт банки Директорлари кенгаши томонидан “Молия бозорини ривожлантириш дастури” лойиҳаси доирасида Ўзбекистонга 25 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли давр билан $100 млн миқдорида қарз ажратилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ўралова Чарос
LiveБарчаси