Ўзбекистон Осиё кубогига мезбонлик қилиши мумкин
Спорт
−
24 Февраль
4572Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси 2031 йилги Осиё кубогини биргаликда ўтказиш бўйича Осиё футбол конфедерациясига номзодлик таклифини юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацяси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Осиё қитъасининг энг нуфузли футбол турнири ҳисобланган Осий кубоги мезбонлигига номзодларни кўриб чиқишни бошлади. Сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишлар, яратилган шароитлар, халқаро майдондаги нуфузидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси футбол уюшмалари биргаликда Осиё кубоги мезбонлигини юқори савияда ўтказишга ишонч билдирган ҳолда, ўз қўшма номзодини илагри сурди.
Айни дамга келиб, Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши каби шаҳарларда стадионлар халқаро стандартларга мос равишда тартибга келтирилган. Шу вақтга қадар Ўзбекистон Осиёнинг U-20, U-23 турнирларини ва Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган.
LiveБарчаси