Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
21 Февраль 2022
10022Ўзбекистон олтин-валюта захираси 1 февраль ҳолатига 34 млрд 425,3 млн долларни ташкил этмоқда. Ўтган бир ойда мамлакатнинг халқаро захиралари 713,9 миллион долларга камайди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги захира активлари (конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) миқдори бир ой давомида 532,6 миллион долларга камайиб, 12 млрд 545 миллион долларни ташкил қилмоқда.
Бир ойда Ўзбекистоннинг олтин захираси ҳажми 175,1 млн долларга камайиб, 20 млрд 774,6 млн долларга тенг бўлган. Мамлакатнинг соф олтин захираси ўзгаришсиз – 11,6 миллион трой унция ҳолида қолган.
LiveБарчаси