Ўзбекистон олтин-валюта захираси камайди
Local
−
21 February 2022 12527 1 minute
Ўзбекистон олтин-валюта захираси 1 февраль ҳолатига 34 млрд 425,3 млн долларни ташкил этмоқда. Ўтган бир ойда мамлакатнинг халқаро захиралари 713,9 миллион долларга камайди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.
Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги захира активлари (конвертация қилинувчи хорижий валюталарда) миқдори бир ой давомида 532,6 миллион долларга камайиб, 12 млрд 545 миллион долларни ташкил қилмоқда.
Бир ойда Ўзбекистоннинг олтин захираси ҳажми 175,1 млн долларга камайиб, 20 млрд 774,6 млн долларга тенг бўлган. Мамлакатнинг соф олтин захираси ўзгаришсиз – 11,6 миллион трой унция ҳолида қолган.
Live
All