Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги тақвими эълон қилинди
Спорт
−
22 Август 2023
2686Шу йилнинг 23 сентябридан 8 октябригача Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Мусобақаларнинг футбол турида иштирок этадиган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаларининг ўйинлар тақвими маълум бўлди.
Футбол ўйинлари мусобақа очилишидан тўрт кун аввал старт олади. Тимур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон жамоаси мусобақадаги юришини “C” гуруҳида Афғонистонга қарши бошлайди. Баҳс 20 сентябрь куни “Шангченг” стадионида бўлиб ўтади.
Аёллар ўртасидаги ўйинларда иштирок этадиган Ўзбекистон жамоаси дастлабки турда Мўғулистон билан тўқнаш келади. Ўзбекистон – Мўғулистон ўйинига 25 сентябрь куни “Линпинг” аренаси мезбонлик қилади. Ўйин соат 16:30 да бошланади.
Тақвим:
“C” гуруҳи, эркаклар:
1-тур: Ўзбекистон – Афғонистон (20 сентябрь, “Шангченг”, соат 13:00);
2-тур: Ўзбекистон – Гонконг (22 сентябрь, “Шангченг” 16:30);
3- тур: Ўзбекистон – Сурия (25 сентябрь, “Шангченг”, 13:00).
“А” гуруҳи, аёллар:
1-тур: Ўзбекистон – Мўғулистон (25 сентябрь, “Линпинг”, 16:30);
2-тур: Ўзбекистон – Хитой (28 сентябрь, “Линпинг”, 16:30).
LiveБарчаси