Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Францияда ўйин ўтказади
Спорт
−
17 Май
6337Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Янги Зеландия билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди.
Темур Кападзе шогирдларининг зеландияликларга қарши ўйини 18 июль куни Франциянинг Ницца шаҳрида ўтказилади. Шунингдек, Янги Зеландия билан баҳсгача “оқ бўрилар” Тошкентда йиғин ўтказиб, 7-10 июнь кунлари Мали термасига қарши назорат ўйинида қатнашади.
Мазкур ўйинлар Кападзе шогирдларига Олимпиада учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Париж-2024 Олимпия баҳсларидаги дастлабки ўйинини 24 июль куни Испанияга қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Олимпия терма жамоаси ҳақида фикр билдириб, U-23 Осиё кубоги финалида Умарали Раҳмоналиев пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмаганини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь