Пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим – Шавкат Мирзиёев (видео)
Спорт
−
17 Май
40948Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 16 май куни Киночилар саройида санъат вакиллари билан учрашувда Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё кубоги финали ва Париж-2024 Олимпиада йўлланмасини қўлга киритгани ҳақида фикр билдириб ўтди.
“Биласизларми, пенальтини уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим. Унинг ўрнига ўзим бўлсам, дейман-да. Нимага бундай бўлиши керак экан-а, биттагина тўп-а? Шундай маҳорат кўрсатди, уларнинг кўпи билан гаплашдим. Уларга телеграмма юбордим. Энди биз ҳам дарров чемпион бўламиз, деймиз-да. Биринчи маротаба жамоавий турда Олимпиадага йўлланмани қўлга киритдик. Бу ҳам катта ютуғимиз”, деган Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, Президент футбол ҳам осон иш эмаслиги, ҳозирда 5-6 нафар ўзбекистонлик футболчилар дунёга машҳур жамоаларда тўп сураётганини ва бундан фахрланишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон U-23 терма жамоасига Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритгани учун 30 минг АҚШ долларидан пул мукофоти берилиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси