Ўзбекистонда нон нархи икки баравар ошиши мумкин
Жамият
−
12 Октябрь 2019
14717Ўзбекистонда қолипли (буханка) нон нархи 1500 сўмгача кўтарилади. Бунга Ҳукумат томонидан буғдой ва ун нархини либераллаштирилиши сабаб бўлади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Эндиликда давлат фермерлардан ва донни қайта ишлаш корхоналаридан дон ва ун сотиб олиш нархини сунъий равишда ушлаб туриш сиёсатидан воз кечади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, яқинда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши фермерларнинг ғалласига паст нарх белгиланиши, унинг арзон баҳода сотилиши фермерлар ва дон корхоналарига иқтисодий зарар келтираётгани, бу ўз навбатида ҳосилдорликни оширишга бўлган раҳбатни тушириб юборгани юзасидан Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасига мурожаат йўллаганди.
Парламент Қонунчилик мурожаатни ўрганиб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузганди. Якунда нархни эркинлаштириш учун таклифлар ишлаб чиқилиши кутилганди.
Мурожаат буйича депутатлар томонидан жойларда ўтказилган ўрганишларда маҳаллий ун аҳолига катъий ўрнатилган давлат нархларида етиб бормаётганлиги, аҳоли унни бозор нархларида сотиб олаётганлигини айтишган.
Фермерларнинг асосий даъвоси хозирги амалиётда дон тайёрлов корхоналари фермерлардан олган ғалласига нафақат ўз вақтида, балки кези келса тўлиқлигича ҳисоб-китоб қилолмаётганлигидан иборат. Бунинг натижасида фермерлар зиёнга кириб ишлаб, зарур техника ва комбайнларни сотиб ололмаётгани, техника етишмасликдан ҳосилни кеч, ушоқли донлар ярим тўкилиб кетгандан кейин ўриб олаётганлиги маълум бўлди.
Фермерларнинг чиқишидан маълум бўлдики, қанчалик улар доннинг нархи ошиб кетмаслиги иддао килмасинлар, лекин бу маҳсулотнинг нархи ошиши, пировардида бу эса ун махсулотлари, шу жумладан ноннинг нархи ошишини инкор этмадилар. Баъзи мутахассисларнинг гапига кўра “буханканинг” нархи 1500 сўмгача, бошқа тахминларга кўра, 2000-2500 сўмгача кўтарилиб кетиши мумкин.
Ўзбекистонда нон нархи охирги марта 2018 йил сентябрь ойида 1100 сўмга кўтарилганди. Бундан олдин у кўп йиллар давомида қолипли нон нархи 600-650 сўмни ташкил қилган.
LiveБарчаси