Ўзбекистон МТЖ йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди

Спорт

image

Шу йилнинг 2 октябрь, куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарда ўтказиладиган ЖЧ-2022 саралаш баҳслари олдидан Тошкентда йиғинга киришади.
Терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов мазкур йиғинга жалб қилган 28 нафар футболчи рўйхати эълон қилинди.
Айтиш керакки, йиғин якунида Вадим Абрамов расмий ўйинларда иштирок этадиган таркибни танлаб олади. 
Қайдномага киритилган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Санжар Қувватов ("Пахтакор"), Элдор Суюнов ("Пахтакор"), Абдумавлон Абдужалилов ("Бунёдкор").
Ҳимоячилар: Егор Кримец ("Пахтакор"), Рустам Ашурматов ("Гвангжу" – Жанубий Корея), Умар Эшмуродов ("Насаф"), Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив"), Шароф Мухитдинов ("Насаф"), Фаррух Сайфиев ("Пахтакор"), Дилшод Аҳмадалиев ("Бунёдкор"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Акбар Исматуллаев ("Металлург").
Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ" - Хитой), Икром Алибоев ("Сеул ФК" – Жанубий Корея), Азиз Ғаниев ("Насаф"), Остон Ўрунов ("Локомотив"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Отабек Шукуров ("Шаржа" – БАА), Сардор Мирзаев ("Локомотив"), Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор"), Достон Ҳамдамов ("Пахтакор"), Жамшид Искандаров ("Локомотив"), Жасур Яхшибоев (ОКМК).
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Ростов" – Россия), Игор Сергеев ("Пахтакор"), Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив").
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳслари 2-тури доирасида 10 октябрь куни Тошкентда Яманга қарши ўйин ўтказади. 15 октябрда эса Сингапурга сафар қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вадим Абрамов Ўзбекистонтерма жамоаси

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг