Ўзбекистон МТЖ 10 йилда ФИФА рейтингида 35 та ўринга кўтарилмоқчи

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳужжатда Ўзбекистонда футболни 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди ва унда шу жумладан қуйидагилар назарда тутилди:

•    умумий аҳолига нисбатан футбол билан мунтазам шуғулланувчилар сонини камида 5 фоизгача етказиш орқали республикада футболнинг оммавийлигини таъминлаш;

•    Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерациясининг миллий терма жамоалар рейтингида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кучли 50 таликка киришига эришиш;

•    хусусий футбол мактаблари ва хусусий профессионал футбол мактаблари сонини босқичма-босқич ошириш;

•    Ўзбекистон Республикасида Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси ва Осиё Футбол Конфедерацияси таснифига кирувчи чемпионатлар ва расмий халқаро турнирларни ташкил қилиш ва ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Мақсадли кўрсаткичларга эришиш, белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали бажариш учун масъул бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлайди.

Маълумот учун, ҳозир Ўзбекистон ФИФА рейтингида 85-ўринни эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

ФИФА футбол

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг