Ўзбекистон Мисрга гуруч экспортини йўлга қўйиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистондан Мисрга гуруч экспорти йўлга қўйилиши ҳақида 24 ноябрь куни Мисрдаги Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Миср саноатлари уюшмасининг Озиқ-овқат палатаси раиси Маҳмуд ал-Басюмий билан учрашувда маълум қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ўз ўрнида Мисрдан Ўзбекистонга цитрус мевалар ва бошқа маҳсулотлар импорти ҳам йўлга қўйилиши мумкин. 

Учрашувда Миср томони Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раҳбари ва вакилларини, шунингдек, соҳада фаолият юритаётган йирик ўзбек компанияларини 5-7 декабрь кунлари Қоҳирада бўлиб ўтадиган “Food Africa 2022” халқаро кўргазмасида қатнашишга таклиф қилган.

Маълумот ўрнида, Миср саноатлари уюшмасининг Озиқ-овқат палатаси соҳада фаолият олиб бораётган 18 мингдан ортиқ компанияларни бирлаштиради. Ушбу тизим шакар, ширинликлар, сут ва сут маҳсулотлари, шарбатлар, сабзавот ва мевалар, ёғ, дон ва зираворлар каби 9 бўлимдан иборат.


Мақола муаллифи

Теглар

Миср гуруч Food Africa

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг