Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия билан ўйнайди

Спорт

image

Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги  FIFA кунларида доирасида Сурия жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум бўлишича ушбу учрашув жорий йилнинг 1 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси 2027 йилги Осиё Кубогига тайёргарлик доирасида яна иккита ўртоқлик учрашувида иштирок этади. Каннаваро шогирдлари жорий йилнинг 24 сентябрь куни Эронга қарши майдонга тушса, 6 октябрь куни Жанубий Корея билан баҳс олиб боради.

Италиялик мутахассис жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойидаги халқаро танаффус учун расмий қайдномамни эълон қилингани йўқ. 

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси яқинлашиб келаётган FIFA кунлари доирасида Хитойда Аргентина терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши керак эди. Бироқ Мессининг терма жамоадаги фаолиятини якунлаши сабаб ташкилотчилар бу турнирни бекор қилишга қарор қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ва Португалиянинг “Брага” клуби футболчилари Садриддин Ҳасанов ва Сайфиддин Содиқов фаолиятида илк бор Ўзбекистон миллий терма жамоага чақирув олгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг