Ўзбекистон МДҲ ўйинларида 3-ўринни эгаллади

Спорт

image

Беларусда старт олган иккинчи МДҲ ўйинлари ўз якунига етди. Ўзбекистон делегацияси унда 28 та олтин, 25 та кумуш ва 53 та бронза, жами 106 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Россия ва Беларусь мамлакатларидан кейин 3-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, бу натижа орқали Ўзбекистон делегацияси умумий ва олтин медаллар сони бўйича МДҲ ўйинларидаги энг яхши натижасини янгилади.

Очиқ форматда ўтган мазкур мусобақада МДҲ мамлакатларидан ташқари 13 давлат вакиллари ўз омадини синаб кўрди. Умумий ҳисобда, бу йилги Ўйинларда 20 та спорт турида 246 дона медаллар жамланмаси ўйналган. 13 август куни мусобақанинг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди. Тадбир давомида мусобақа байроғи 2025 йил ўтказиладиган учинчи МДҲ ўйинлари мезбони Озарбайжонга топширилди.

“Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси иккинчи МДҲ ўйинларида қўлга киритилган ушбу юқори натижа билан делегация аъзолари, спортчи ва мураббийлар, миллионлаб мухлисларни самимий табриклайди”, дейилади МОҚ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий Олимпия қўмитаси МДҲ ўйинлари Беларус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг