Ўзбекистон коронавирусни қачон енгиб ўтиши тахмин қилинди

Жамият

image

Сингапур технология ва дизайн университети (SUTD) олимлари дунёнинг турли мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистонда коронавирус пандемияси тугаши санаси билан боғлиқ тахминларини эълон қилди.

Олимларнинг ҳисоб китобига кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият 20 майга қадар 100 фоизга якун топиши айтилмоқда. Бутун дунёда эса ноябрь ойининг охирида тугаши кўрсатилган. Қатар ва Баҳрайн давлатларида касаллик 2021 йил бошида тўлиқ бартараф этилиши прогноз қилинган.

Университет тадқиқотчилари дунёнинг 80 дан ортиқ давлатларида пандемия қачон тугашини тахмин қилган. Мазкур рўйхатда Ўзбекистон 16-ўринда турибди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар 1924 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 909 нафари даволанган ва 8 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

931

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг