Ўзбекистон коронавирус билан яна бир кунни ортда қолдирди

Жамият

image

Бугун, 2 ноябрь куни Ўзбекистонда 239 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Шу билан бирга, бугун 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 573 нафарга етди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах,  Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида 205 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 67 395 нафар бемордан 64 671 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 151 нафар бемордан 260 нафари оғир, 69 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

642

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг