Ўзбекистон КХТШТга учинчи марта ҳам қўшиладими?

Жамият

image

Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилотига (КХТШТ) қата қўшилиши ҳақида ўйлаётгани йўқ. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Илҳом Неъматов РИА Новостига берган интервьюсида шу ҳақда айтиб ўтди.

“Ҳозир, мен шундай кўряпман, бу борада ҳеч қандай гап-сўз йўқ. Кўриб турганингиздек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи бўйича жуда катта гап, катта муҳокамалар бўляпти, турфа фикрлар янграмоқда. ОДКБ бўйича эса ҳозирча ҳеч қандай гап-сўз эшитганим йўқ”, деди Илҳом Неъматов.

Маълумот учун, Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома 1992 йилда Арманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистон томонидан Тошкентда имзоланган. Шартнома 1994 йил 20 апрелда кучга кирган. Кейинчалик унга Озарбайжон, Грузия, Беларус ҳам қўшилган. 1999 йилда шартномани узайтириш бўйича протоколни Ўзбекистон, Озарбайжон ва Грузиядан ташқари бошқа аъзо давлатлар имзолаган.

2006 йилда Ўзбекистон КХТШТга қайтиб кирган. Аммо бу аъзолик 2012 йил расмий Тошкентнинг КХТШТга Ўзбекистоннинг аъозилигини тўхтатиш бўйич нота юбориши билан тўхтатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Илҳом Неъматов КХТШТ

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг