Ўзбекистон хоккей федерацияси IIHF`га қўшилди

Спорт

image

Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) Ўзбекистон хоккей федерациясини ўз таркибига қабул қилди. Бу ҳақда IIHF Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон хоккей федерациясидан ташқари Жазоир, Колумбия, Эрон ва Ливан миллий ташкилотлари ҳам IIHF таркибига қўшилди.

“Мен IIHF`нинг арча ахзоларига бизни қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорлик билдираман. IIHF раҳбарлигида катта хоккей оиласига қўшилиш биз учун улкан шараф. IIHFраҳбарлигидаги турли ўқув дастури ва мусобақаларда иштирок этиш имконияти, янги алоқалар ва ташкилотнинг бошқа аъзоари билан ўзаро муносабатлар Ўзбекистонда хоккейни ривожлантириш бўйича кенг қамровли режаларимизни амалга оширишга ёрдам беради”, деди Ўзбекистн хоккей федерацияси президенти Бахтиёр Фозилов.

Маълумот учун, 2019/2020 мавсумдан Тошкентнинг “Ҳумо” клуби Россиянинг Олий хоккей лигасида иштирок этяпти. Клуб чемпионатда бугунгача 6 та ўйин ўтказиб, беш очко тўплади. Ҳозирда “Ҳумо” 14-ўринни эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

хоккей федерация

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг