Ўзбекистон Хитойга газ экспортини тиклади – ОАВ
Жамият
−
25 Май 2022
7323Ўзбекистон Хитойга табиий газ етказиб беришни қайтадан йўлга қўйди. Газ экспорти жорий йил бошида ички талабни қондириш учун тўхтатилганди, деб хабар бермоқда “Euraasianet”.
Ҳукумат етказиб бериш қайта тиклангани ҳақида эълон қилмаган. Бироқ Хитой маълумотлари шуни кўрсатмоқдаки, Тошкент Туркманистондан бошланиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали ўтувчи “Марказий Осиё-Хитой” қувури орқали яна газ экспорт қилмоқда.
Ўзбекистон жорий йилнинг тўрт ойида Хитойга 132,8 миллион долларлик газ экспорт қилди, дея хабар берган Россиянинг "Neftegaz" энергетика портали Хитой Бош божхона бошқармаси статистик маълумотларига таяниб.
Экспорт қилинган газ ҳажми бўйича аниқ рақамлар маълум қилинмаган.
Туркманистон январь-апрель ойларида 2,87 миллиард долларлик газ экспорти билан Хитойнинг энг йирик газ етказиб берувчиси бўлган Қозоғистон эса 270,6 миллион долларлик газ сотган.
Қозоғистон ва Ўзбекистон Хитойнинг қувур линияси бўйича мос равишда тўртинчи ва бешинчи йирик газ етказиб берувчилари саналади. Бироқ, ҳар икки мамлакат ўсиб бораётган ички талабни қондириш учун келгуси йилларда газ экспортини тўхтатишни режалаштираётганини айтган.
Ўзбекистон экспортни тугатиш учун 2025 йилгача муддат белгилаган.
Бу эса ҳар қиш мавсумида Ўзбекистонни қамраб оладиган энергия танқислигини бартараф этишга имкон беради.
Ҳукумат томонидан жорий ой эълон қилинган маълумотларга кўра, сўнгги уч йилда электр станцияларига газ етказиб бериш 13 фоизга, маиший истеъмолчиларга етказиб бериш эса 30 фоизга ошган.
Ҳукуматнинг маълум қилишича, ҳозирда хусусий истеъмолчилар учун амал қилаётган субсидиялар тизими ислоҳ қилинади, шунинг учун нархлар фақат маълум миқдорда фойдаланишгача субсидияланади. Мижозлар ҳали эълон қилинмаган лимитдан ортиқ истеъмол қилинган газ учун бозор нархларини тўлайдилар.
Экспорт тўхтатилганда қўшимча газ ҳам хом ашёни сотишдан кўра кўпроқ даромад келтирадиган пластмасса каби қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлатилади.
Камронбей Кенжаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь