Ўзбекистон Хитойдан мандарин ва ананас импортини тақиқлади

Жамият

image

Хитойдан Ўзбекистонга импорт қилинаётган мандарин ва ананас меваларини олиб киришда ўсимликлар карантини объектлари мунтазам равишда аниқланаётгани сабабли вақтинчалик тақиқ ўрнатилди. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Хитойдан импорт бўлган мандарин ва ананас партияларидан тегишли тартибда олинган намуналар Марказий фитосанитария лабораториясида эскпертизадан ўтказилган. Таҳлил натижаларига кўра, намуналарда “Цитрус оқ-қаноти” (Dialeurodes citri Ashmead), Шарқ цитрус қалқондори (Unaspis yanonensis Kuwana), “Ананас унсимон қурти” (Dysmicoccus brevipes Cockerell) каби карантин ости зараркунандалари аниқланган. Мазкур турдаги зарарли организмлар 20 га яқин юкда топилгани маълум бўлган.

Зарарланган маҳсулотлар тўғрисида Хитой давлатининг ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича миллий ташкилоти огоҳлантирилиб, маълумотлар ва тегишли ҳужжатлар тақдим этилган.

Тақиқ ўрнатилган даврда Хитой давлатидан олиб келиниши режалаштирилаётган мандарин ва ананас меваларига карантин рухсатномасини расмийлаштириш вақтинча тўхтатилган.

“Мазкур чора потенциал хавф туғдирувчи ўсимликлар карантини объектларини Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида тақиқ сабаблари бартараф этилгунга қадар вақтинча жорий этилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда учинчи мамлакатлардан ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан тухум олиб киришга вақтинча тақиқ жорий қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Хитой мандарин ананас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг