Ўзбекистон халқаро ташкилотлар билан $575 млнлик битимлар имзолади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республика делегациясининг Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг Баҳорги йиғилишларида иштироки давомида Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича умумий қиймати 575 млн долларлик битимлар имзоланди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Жаҳон банки иштирокидаги “Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 200 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларидаги қишлоқларда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратишга йўналтирилади.

Мазкур лойиҳа Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, “Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида 50 млн АҚШ доллари статистика соҳасида институционал ислоҳотлар ва салоҳиятни ошириш, статистика маълумотларни шакллантириш ва тарқатиш жараёнларини такомиллаштириш, соҳада ускуна ва жиҳозларни янгилашга йўналтирилади. 

Бундан ташқари, “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш” лойиҳаси доирасида 60 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар солиқ идораларининг операцион самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга йўналтирилади.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Вазирликка кўра, ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси билан “Ўзбекистоннинг ўтиш давридаги ривожланиш сиёсатини жадаллаштириш” лойиҳаси доирасида Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикасига 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни жалб қилиш битими имзоланди.

Юқоридагиларга қўшимча тариқасида Франция тараққиёт агентлиги иштирокида “Яшил иқтисодиётга ўтиш” лойиҳаси доирасида Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикасига 150 млн евро миқдоридаги маблағларни жалб қилиш битими имзоланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон банки Халқаро валюта жамғармаси

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг