Ўзбекистон Канадада Бош консуллик очиши мумкин
Жамият
−
09 Январь
903Ўзбекистон Канада, Бразилия ва Америка қитъасининг бошқа давлатлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида сўз боради.
2025 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасига кўра, Канадада Ўзбекистоннинг Бош консулхонасини очиш таклиф этилмоқда. Ушбу мамлакат, шунингдек, Бразилия ва Куба билан сиёсий маслаҳатлашувлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Лойиҳа Канада, Бразилия, Аргентина ва бошқа мамлакатларнинг компанияларини Ўзбекистонга жалб қилиш орқали қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва иқтисодий тадбирларни ташкил этишни назарда тутади. Ўзбекистон Куба билан соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириши мумкин.
Шу билан бирга, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ривожланган Лотин Америкаси мамлакатларининг тегишли вазирликлари ва давлат органлари билан ҳамкорлик ўрнатиши ва тажриба алмашиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, мазкур давлат дастурида Ўзбекистон АҚШнинг янги маъмурияти вакиллари билан шерикликни кучайтириш ҳам назарда тутилгани хабар қилинганди.
Моҳимбегим Маъруфалиева
LiveБарчаси