Ўзбекистон Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Олам

image

Кеча, 7 июнь куни Ўзбекистон Қозоғистоннинг Туркистон вилоятига инсонпарварлик ёрдами юборди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан учта юк машинасида тиббий ниқоб, ҳимоя воситалари қўшни давлатга етказилди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.

Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Сакен Калкаманов минтақа аҳолиси номидан миннатдорлик билдирди. Учрашув давомида Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Саидикром Ниёзхўжаев фавқулодда вазиятларда қардош халқлар бир-бирини қўллаб-қувватлаши кераклигини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон юборган ёрдам 150 минг тиббий ниқоб, 2500 ҳимоя костюми, 150 минг тиббий қўлқоп, 1000 та термометр ва беморлар учун 440 та каравотдан иборат. Ушбу ёрдам Туркистон вилояти тиббиёт муассасаларига тарқатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қозоғистон

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг