Ўзбекистон Қозоғистон фермерларига сув беришни кўпайтирди

Жамият

image

Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятидаги фермерлар учун “Дўстлик” давлатлараро каналидан чиқариладиган сув ҳажми 80 дан 90 метр куб секундга оширилди. Жорий йилнинг 19 июль куни Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Магзум Мирзагалиев Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев билан учрашувда шундай келишувга эришди.

Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув давомида томонлар Сирдарёнинг ўрта ва паст сатҳидаги сув ҳолатини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни муҳокама қилишган. 

Музокаралар натижасида “Дўстлик” каналидан Туркистон вилоятининг Мақтаорол ва Еттисой туманлари деҳқонлари учун ўтказиладиган сув секундига 90 метр кубгача оширилди. Шунингдек, Чордара сув омборида сув таъминотини яхшилаш бўйича келишувни давом эттиришга ҳам келишиб олинди.

Бундан ташқари, учрашув давомида Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги битим лойиҳаси жорий йил сўнгига қадар тугатилиши режа қилинди.

Маълумот учун, Дўстлик канали Сирдарё вилояти (Ўзбекистон) ва Жанубий Қозоғистон (Қозоғистон) вилоятидан ўтган йирик ирригацион объект. Ушбу канал Сирдарё дарёсидаги "Фарҳод" гидроэлектрстанциясининг ташлама каналидан бошланади. Канал қурилиши 1907 йилда бошланиб, 1913 йилда тугалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг