Ўзбекистон Қирғизистонга Қизил китобга киритилган 15 бош жайрон сотди

Олам

image

Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Қизил китобга киритилган жайрондан 15 тасини Қирғизистонга сотади. Бу ҳақда кеча, 22 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қирғизистон Фанлар академияси Биология институти умуртқали ҳайвонлар лабораторияси бошлиғи Асқар Давлатбеков маълум қилди.

Қайд этилишича, Қирғизистонда Қизил китобга киритилган жайроннинг популяцияси йўқ бўлиб кетган. Ҳатто Совет иттифоқи давридаёқ кўпи қириб ташланган.

“Жайронлар илгари Чуй водийсида, текисликларда яшаган. Бугун улар умуман йўқ. Шунинг учун биз уларни бошқа давлатлардан олиб келишимиз керак. Айни вақтда Қозоғистон ва Озарбайжон каби давлатлар билан музокара ўтказяпмиз”, деган Асқар Давлатбеков.

Унинг айтишича, Ўзбекистон 15 бош жайронни октябрь ойининг ўрталарида Қирғизистонга етказиб беради. 

“Ҳайвонлар гранд ҳисобидан сотиб олинмоқда. Улар бир муддат махсус жойда сақланади ва кейинроқ аввал яшаган ҳудудларига қўйиб юборилади”, дейди у.

Қайд этиш кераки, Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари Қирғизистонга жайрон етказиб бериш бўйича ҳеч қандай маълумот бермаган.

Маълумот ўрнида, жайрон Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган сут эмизувчилар оиласига киради. Уни овлаганларга катта жарима миқдори белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қизил китоб жайрон

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг