Ўзбекистон Қирғизистонга 560 минг долларлик ёрдам юки жўнатди
Жамият
−
03 Август 2020
7601Ўзбекистон қўшни Қирғизистонга 560 минг долларлик инсонпаварлик ёрдами юборди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Замирбек Аскаров маълум қилди, деб хабар бермоқда “Кабар” ахборот агентлиги.
Ёрдам юки 2 минг тонна ун, 9,5 минг дона комбинезон, 12 минг дона ниқоб, 25 минг дона қўлқоп, 500 дона ҳимоя кўзойнаги, 200 дона пирометр, 45 тонна хлордан иборат.
Вазирнинг маълум қилишича, халқаро ташкилотлардан ҳам Қирғизистонга қиймати 9 миллион сомлик шахсий ҳимоя воситалари, дезинфекция ишларини олиб бориш учун материаллар етказиб берилган. Мазкур ёрдам ҳудудлар ва соғлиқни сақлаш ташкилотларига тақсимланган.