Ўзбекистон Қирғизистондан олти миллиард куб метр сув олди
Жамият
−
30 Октябрь
51952024 йилнинг январь ойидан буён Ўзбекистон Қирғизистондан олти миллиард куб метр сув олган. Бу ҳақда Қирғизистон сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва саноат вазири ўринбосари Алмазбек Сокеев журналистларга маълум қилди.
Қайд этилишича, сув Ўзбекистонга Норин, Сўх, Оқбўйра дарёлари ва мелиоратив каналлар орқали кирган.
Худди шу давр мобайнида Қозоғистон Қирғизистондан 558 миллион куб метр сув олган. Ушбу ҳажмнинг учдан икки қисми Талас вилоятидаги Киров сув омборидан олинган.
Билдирилишича, Марказий Осиё дарёлар ҳавзаларидан сув олиш давлатлараро келишувлар билан тартибга солинади. 2024 йилнинг март ойида Ўзбекистон ва Қозоғистон трансчегаравий сув ҳисоблагичларини ўрнатишга келишиб олган.
Шунингдек, апрель ойида Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарёдан сув ажратишга розилашган. Бу ҳақда Қозоғистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссиясининг 86-йиғилишида келишувга эришилган.
LiveБарчаси