Ўзбекистон қидирувга берган шахс Қозоғистонда қўлга олинди (видео)

Олам

image

Ўзбекистонда 2023 йилнинг ноябридан бери қидирувда бўлган фуқаро Қозоғистонда қўлга олинди. Бу ҳақда “Polisia.kz” хабар берди.

Қайд этилишича, ўтган ҳафтада Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги криминал полицияси ходимлари томонидан бир нечта давлатда қидирувда бўлган шахслар қўлга олинган. Хусусан, Олмаота вилоятининг Каскелен шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ушланган. У Тошкент вилоятидаги ширкат раҳбари сифатида 2021-2023 йилларда кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун ҳужжатларни сохталаштириб, 180,5 миллион сўм пулни ўғирлаган ва 2023 йилнинг ноябридан бери қидирувда бўлган.

Бундан ташқари, Туркистон вилоятида Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган 39 ёшли Тожикистон фуқароси қўлга олинган. У 2023 йил апрель ойида Самара шаҳрида жанжалдан сўнг танишини ўлдириб, ўтган йилнинг октябрь ойидан бери қидирувда бўлган. 

Шунингдек, Олмаота полицияси Бишкекда ўгай қизини зўрлаган 47 ёшли Туркия фуқаросини қўлга олган. У Қирғизистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувга берилган бўлган.

Шу билан бирга, Қизилўрда шаҳрида 2022 йилда Сочи шаҳри аҳолисидан фирибгарлик йўли билан 1 миллион рубль миқдорида пул олиб, ўз хоҳишига кўра ишлатиб келган 30 ёшли Россия Федерацияси фуқароси қўлга олинган. У шу йилнинг апрель ойидан бери қидирувда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Интерпол ташаббуси билан халқаро қидирувда бўлган 1992 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон қидирув Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг