Ўзбекистон қидираётган туркияликлар Қозоғистонда ушланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда босқинчилик жинояти содир этгани учун халқаро қидирувга берилган 3 нафар Туркия фуқароси Қозоғистонда ушланди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, босқинчилик Тошкентда юз берган. Жиноятчилар ниқоб кийиб, бегона автомобилни эгаллаб олишга ҳаракат қилган. Бироқ жабрланувчилар фаол қаршилик кўрсатган, натижада режа амалга ошмай, гумонланувчилар воқеа жойидан қочиб кетган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, ҳужумдан кейин икки шахс Атирау вилоятига қочган, учинчиси эса Қозоғистон жанубига яширинган.

“Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида учала жиноятчи қўлга олиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторларига жойлаштирилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро қидирувда бўлган Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри собиқ ҳоким ўринбосари Тимур Садвакасов Ўзбекистонда қўлга олинган эди. Собиқ амалдор аввал Қозоғистон-Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтган, сўнг Ўзбекистонга яширинча кирган. Бу ерда эса чегара хизмати томонидан қўлга олинган. Ватанида у коррупцияга оид жиноятларда гумон қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят босқинчилик халқаро қидирув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг