Ўзбекистон Қатар ва Қувайт билан сиёсий мулоқотларни кенгайтиради
Жамият
−
16 Октябрь 2023 2881 1 дақиқа
13 октябр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳром Аълоев Қувайт ва Қатар давлатларининг мамлакатдаги фавқулодда ва мухтор элчилари Аҳмад ал-Жийрон ва Ҳасан Ҳамза Ҳошим билан учрашди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, музокараларда Ўзбекистоннинг ушбу давлатлар билан сиёсий мулоқотини кенгайтириш масалалари муҳокама қилиниб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашувларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Бундан ташқари, бўлажак олий ва юқори даражадаги қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтганди.
Live
Барчаси