Ўзбекистонда қатъий карантин 15 августгача узайтирилдими?
Жамият
−
14 Июль 2020
86196Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси номидан мамлакатда қатъий карантин 15 августгача узайтирилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Норасмий хабарларда карантин чекловларлари узайтирилибгина қолмай, янги чекловлар ҳам жорий қилиниши айтилган.
Аммо бу хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Карантин чекловлари яна узайтирилиши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот берилмади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 16 мартдан жорий қилинган карантин режими бир неча бор узайтирилди. Сўнгги бор июнь охири ва июль бошида қабул қилинган қарорлар билан карантин режими қатъийлаштирилди ҳамда аввал бекор қилинган қатор чекловлар тикланди.
Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь