Ўзбекистон Исроил билан авиақатновларни тиклади

Жамият

image
0:00
0:00
download

“Тошкент – Тел-Авив – Тошкент” йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта тикланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Тошкент – Тел-Авив – Тошкент қатнови Ўзбекистон ва Исроилда эпидемиологик вазият яхшиланиши билан бир қаторда режали қайта тикланишни ҳисобга олган ҳолда қайта тикланган. Ушбу йўналиш бўйича парвоз жорий йилнинг 24 май куни амалга оширилган. 

Мунтазам авиақатнов ҳафтада бир марта, душанба куни амалга оширилади. Хорижий фуқароларга Исроилга кириш ва транзит мақсадида фойдаланиш тақиқланди. Ушбу рўйхат Исроил фуқаролари ва резидентлари, аҳоли ва иммиграция бошқармаси томонидан берилган рухсатномага эга йўловчиларни ўз ичига олмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Исроил

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг