Ўзбекистон киберҳужумлар сони бўйича МДҲ давлатлари ичида тўртинчи ўринни эгаллади
Жамият
−
01 Июль
3843Ўзбекистон интернетда энг кўп ҳужумга учраган МДҲ давлатлари ичида тўртинчи ўриндан жой олди. Бу ҳақда 2023 ва 2024 йилнинг биринчи чораги учун МДҲ мамлакатларига кибертаҳдидлар бўйича эълон қилинган “Касперский лабораторияси”нинг ҳисоботида сўз боради.
Қайд этилишича, ҳужумларнинг асосий қисми тожикистонлик фойдаланувчиларга (60,69%) қилинган. Ундан кейин Беларусь (59,79%), Туркманистон (59,55%) ва Ўзбекистон (58,74%). Қирғизистон (57,21 фоиз), Қозоғистон (54,62 фоиз) ва Россия (51,86 фоиз), Озарбайжон (49,73 фоиз) ва Арманистон (44,21 фоиз) каби давлатлар эгаллаган.
Ҳисоботда, шунингдек, тез-тез киберҳужумларга дучор бўладиган фаолият соҳалари ҳам аниқланган. Биринчи учликда молия (28%), қурилиш (24%) ва ишлаб чиқариш (14%) соҳалари қайд этилган.
Шунингдек, аксарият мамлакатларда 2023 йил охирига келиб ҳужумлар сони кўпайган бўлса, 2024 йил бошида эса бу рақамлар кескин камайган.