Ўзбекистон илк космонавтини 2028 йилда космосга учиради

Жамият

image

Ўзбекистоннинг космонавтини коинотга учириш 2028 йил октябрь ойигача амалга оширилади. Бу ҳақда “Ўзбеккосмос” агентлиги директори ўринбосари Муҳиддин Ибрагимов матбуот анжуманида сўз очди. 

Унинг айтишича, парвознинг даврийлиги 14 кун бўлади.

“Дунёда 3 та давлат бор: АҚШ, Россия ва Хитой. Булар космонавтларни космосга тўлиқ учиролади. АҚШ ва Россия битта халқаро космик станцияга учиради. Хитойнинг ўзини алоҳида станцияси бор. Биз ҳозир барча музокараларни олиб бормоқдамиз. Ҳар бир тараф ўзини тайёрилигини билдирди. Космонавтимиз космосга учганда оламшумул бўлмаса ҳам бирор эксперимент натижаси билан ерга қайтиб келади”, деган Ибрагимов.

Қайд этилишича, космонавтни тайёрлашда ҳукумат комиссияси бўлади ва номзодлар саралаб олинади.

Номзодларга асосий 27-40 ёш, олий маълумотли, бўйи 160-190 см оралиғида, вазни 50-95 кг ва тилларни билиши талаби қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (Ўзбеккосмос) мамлакат мустақиллиги тарихида илк бор коинотга парвоз қилиш учун номзодларни умумхалқ очиқ танлов асосида саралашни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбеккосмос космонавт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг