Ўзбекистон Иқтисодий эркинлик индексида кўтарилди

Жамият

image

“Heritage Foundation” тадқиқот маркази томонидан “Wall Street Journal” билан ҳамкорликда Иқтисодий эркинлик индекси-2021 йилги ҳисоботи эълон қилинди.

“Иқтисодий эркинлик индекси - 2021” ҳисоботи 2019 йилнинг 1 июлидан 2020 йилнинг 1 июлигача бўлган даврга оид маълумотлар базасидан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси 2021 йилги ҳисоботда 186 та мамлакатлар орасида 58,3 балл (сўнгги ҳисоботга кўра, Ўзбекистон рейтинги +1,1 баллга яхшиланди) билан 108-ўринни эгаллаб, 6 та поғонага кўтарилган, шу билан бирга охирги тўрт йилда 44 та ўрин (152-ўриндан 108-ўринга) юқорилаган.

Иқтисодий эркинлик индекси таркибидаги индикаторлар ўзгариши:

Индекснинг охирги ҳисоботига кўра Ўзбекистон 12 та индикаторнинг 7 тасида ижобий ўзгаришларни қайд этган, шу билан 3 та индикаторда пасайган ва 2 таси бўйича кўрсаткичлар ўзгармаган. Ўзбекистон Осиё-Тинч океани минтақасидаги 40 та мамлакат орасида 21-ўринни эгаллади.

Дунё рейтингининг энг юқори 3 та поғонасида Сингапур (89,7 балл), Янги Зеландия (83,9 балл) ҳамда Австралия (82,4 балл) эгаллаган бўлса, энг қуйи ўринларда Куба (28,1 балл), Венесуэла (24,7 балл) ва Шимолий Корея (5,2 балл) жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

иқтисодий эркинлик

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг