Ўзбекистон Германиядан 5,4 млн АҚШ доллари ишлаб олди

Жамият 3522
image

Ўзбекистон жорий йилнинг ўтган 9 ойида Германияга 5,4 млн АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда. 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 722 минг АҚШ долларига кўп. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги савдо айланмаси 483,6 млн АҚШ долларини ташкил этган. Бунда эскпорт 45,6 млн  ва импорт ҳажми 438,0 млн АҚШ долларига тенг. 

Ўзбекистоннинг Германияга экспорти таркиби: 

•    хизматлар – 30,9 млн АҚШ доллари;
•    озиқ-овқат маҳсулотлари – 5,4 млн;
•    тўқимачилик маҳсулотлари – 4,5 млн;
•    кимёвий маҳсулотлар – 2,4 млн;
•    бошқа маҳсулотлар – 2,4 млн.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 92
Рейтинг: 2.9
t
×