Тезкор: Илк бор Ўзбекистон фуқаросида “omicron” вируси аниқланди
Олам
−
03 Декабрь 2021
71156Жанубий Африка давлатларида пайдо бўлиб, дунё бўйлаб “саёҳатини бошлаган” коронавируснинг янги “omicron” штамми Жанубий Кореяда ҳам аниқланди. Бу ҳақда “The Korea times” Кореянинг касалликларни назорат ва профилактика қилиш агентлигига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 ноябрь куни Нигериядан Жанубий Кореяга қайтган жуфтликда “omicron” аниқланган. Орадан бир неча кун ўтиб, уларни аэропортдан уйига олиб бориб қўйган Ўзбекистон фуқароси бўлган танишида ҳам вирус тасдиқланган.
Хабарга кўра, Нигериядан қайтган эр-хотин шифокорларни аэропортдан махсус таксида қайтдик деб алдаган. Натижада улар билан яқин алоқада бўлган ўзбекистонликни аниқлай олмаган ва у карантинга олинмаган.
Кейин жуфтликнинг фарзанди ва улар билан алоқада бўлган бошқаларда ҳам “omicron” аниқланган.
Мутахассислар Нигериядан қайтган эр-хотин, Ўзбекистон фуқароси ва уларнинг оила аъзолари жами 270 киши билан алоқада бўлган деб тахмин қилмоқда. Хусусан, ўзбекистонлик эркакнинг турмуш ўртоғи ва қайнонасида ҳам вирус аниқланган.
Бундан ташқари, коронавирус аниқланган ўзбекистонлик вирус тасдиқланишидан бир кун олдин Инчхондаги диний муассасага боргани аниқланган. У ерда 400 дан ортиқ чет элликлар бўлган.
Шу билан Кёнгидо ҳам Нигериядан қайтган икки аёлда коронавируснинг “omicron” штамми қайд этилган.
LiveБарчаси